| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أَمَرَنَا، أَى رَسُولُ اللهِ с.а.в. ، أَنْ نَشْتَرِىَ الْفِضَّةَ بِالذَّهَبِ، كَيْفَ شِئْنَا، وَنَشْتَرِىَ الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ، كَيْفَ شِئْنَا، قَالَ: فَسَأَلَهُ رَجُلٌ فَقَالَ: يَدًا بِيَدٍ، فَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْتُ»
«Бизни Пайғамбар с.а.в. кумушни олтинга ҳам олтинни кумушга ҳам хоҳлаган тарзимизда сотиб олишимизга буюрганлар. Шунда бир киши ровийдан, қўлма-қўлми деб сўраган эди, у, мен шундай эшитганман, деб жавоб берди». Молик ибн Авс Ҳадасон ривоят қилади: Ким дирҳам алмаштиради, деб боргандим. Умар ибн Хаттоб олдида ўтирган Толҳа ибн Убайдуллоҳ олтинингни бизга кўрсат ва олиб келиб бер, ходимимиз келса, кумушингни берамиз, деган эди. Шунда Умар: Йўқ, Оллоҳга қасамки, ё кумушни ҳозир берасан, ёки олтинини қайтарасан, деди. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«اَلْوَرِقُ بِالذَّهَبِ رِبًا. إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»
«Кумушни олтинга сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир, буғдойни буғдойга сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир, арпани арпага сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир, хурмони хурмога сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир», деганлар. Термизий ривояти. Демак, олтинни кумушга сотиш қўлма-қўл бўлгандагина жоиздир. Аммо ўзаро алмаштираётганлар пулни қўлга олмай туриб ажраб кетишса, айирбошлаш ботил (бекор) бўлади. Негаки, Пайғамбар с.а.в.:
«اَلذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِبًا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»
«Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ва Абу Довуд Умардан ривоят қилган. Бухорий Сулаймон ибн Абу Муслимдан ривоят қилади: Абу Минҳолдан қўлма-қўл пул алмаштириш хусусида сўраган эдим, у шундай деди: Мен бир шеригим билан бир нарсани қўлма-қўл ва насияга сотиб олиб тургандим, Барро ибн Озиб келиб қолиб: Мен ҳам шеригим Зайд ибн Арқам билан худди шундай ишни қилиб, бу ҳақда Пайғамбар с.а.в.дан сўраган эдик, у киши:
104-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|